28 Декабр 2020 йил 713

ИИБ ходимлари учун арзонлаштирилган савдо ярмаркаси

Байрам яқин, ҳадемай хонадонларда Янги йил дастурхони безалади. Шу боис, ҳамма бозор тараддудида.   Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳам Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган соҳа ходимлари ва ишчи хизматчилар учун байрам олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркасини ташкил қилди. Вилоят ИИБ ҳовлисида ташкил этилган ярмарка расталарида сифатли ва арзонлаштирилган мева-сабзавотлар, турли салқин ичимликлар, сут ва гўшт маҳсулотлари, тухум, ун, ёғ, шакар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олган.- Бугун ҳамкасбларим билан бирга Янги йил дастурхони учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдим. Энг муҳими, маҳсулотлар нархи арзон ва сифатли. Энди бозор бориб, вақтимизни йўқотмаймиз. Бундай қулайликдан мамнунмиз, – дейди вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Бекзод Қурбоналиев.Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech