16 Май 2024 йил 590

ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

“2024-йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида бир миллион нафар, хусусан Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 15 май куни бошқарма бошлиғи ўринбосари жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ғ. Бадаловга бириктирилган шаҳарнинг 7 сонли мактабида таҳсил олаётган 9-10-11 синф ўқувчилари билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ёҳуд ёшларни жиноят қурбони бўлиб қолмаслик мавзусида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди. Ўқувчи ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда келгусидаги режалари юзасидан суҳбат олиб борилди.

Text to speech