5 Декабр 2020 йил 796

ИИБ терма жамоаси футболда ғолиб бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Бу бўйича вилоят "Динамо" ЖТСЖ Кенгаши қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, мусобақалар 27 ноябрь кунидан 05 декабрь кунига қадар Термиз шаҳар Сурхон спорт ўйингоҳида бўлиб ўтди. Унда жами 10 та жамоа иштирок этди. Кескин баҳсларга бой ўтган мусобақада вилоят ИИБ терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси жамоаси иккинчи, Миллий гвардия терма жамоаси эса учинчи ўринни эгаллашди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech