21 Феврал 2023 йил 490

ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари кўчат экишди 

  Ўзимиз яшаётган ҳудудни обод қилиш, яшилликка буркаш хайрли амаллардан бири бўлиб, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини ҳам сақлайди.    

Бугун оммавий равишда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланган мақсад ҳам шу аслида. Албатта, ушбу хайрли ишга Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Термиз шаҳрида жойлашган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқарма биноси атрофига турли манзарали кўчатлар ва гуллар ўтқазилди. Бугун яхши ният билан экилган новдалар эртага азим дарахтларга айланиши шубҳасиз

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech