9 Август 2022 йил
389
Қидирувдаги шахс Термиз шаҳрида қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шаҳарнинг “Шодлик” маҳалласида яшовчи, З.Зохид (исм шарифлар ўзгартирилган) 26 июль куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати