11 Октябр 2022 йил
362
Қидирувдаги шахс Шерободда қўлга олинди
Шеробод туманида 2022 йил сентябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Чуқуркўл” маҳалласида яшовчи, Д.Жалил 2022 йил 4 октябр куни туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати