23 Май 2023 йил 497

Қидирувдаги шахс профилактика инспектори томонидан қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги ПҚ-2833-сон Қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбир давомида, Қизириқ тумани “Оқжар” маҳалласида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан судланиб, ҳозирги кунда қидирувда бўлган Р.Тўхта (исм шарифлар ўзгартирилган) Қизириқ туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори капитан В.Менгиқулов томонидан қўлга олинган.

Text to speech