3 Ноябр 2022 йил
437
Қидирувдаги шахс аэропортда қўлга олинди
Музработ туманида 2022 йил 23 май куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-модда 1-қисми ва 244-1-модда 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Музработ туманида яшовчи, Ж.Жамол (исм шарифлар ўзгартирилган), 26 октябр куни Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар халқаро аэропортида қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати