18 Март 2020 йил 866

Қидирувдаги қочоқ қўлга олинди

Денов туманида 2019 йил октябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, Термиз туманида яшовчи А.В. 2020 йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят Ички ишлар бошқармаси Туризм бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида аниқланиб ушланган ва Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилиб, унга нисбатан юритилган қидирув йиғма жилди тугатилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech