14 Май 2022 йил
486
Қидирувдаги музработлик шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди.
Шўрчи туманида 2017 йил октябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Музработ туманида яшовчи, Ш.Шокир (исм шариф ўзгартирилган) 2022 йил 4 май куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимларининг маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати