20 Май 2022 йил
418
Қидирувдаги музработлик шахс Фарғонада қўлга олинди
Музработ туманида 2022 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, МИБ вилоят бошқармаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ат-термизий” маҳалласида яшовчи, Н.Носир (исм шариф ўзгартирилган) 14 май куни Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Хавфмиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати