27 Декабр 2022 йил
476
Қидирувдаги фирибгар қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “қамоқ” қўлланилган, шу туманда яшовчи, Д.Козим (исм шарифлар ўзгартирилган) 12 декабрь куни вилоят ИИБ ШМХ ППХБ ходимлари томонидан Денов тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати