26 Апрел 2022 йил
419
Қидирувда бўлган деновлик шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Сариосиё туманида 2021 йил 10 сентябр куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов туманида яшовчи, Г.Сахоб (исм шариф ўзгартирилган) 11 апрель куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Миробод туманида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати