23 Феврал 2021 йил 540

ID карталар берилиши бўйтича тарғибот тадбирлари ўтказиляпти

Ўзбекистон Республикаи Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномадан келиб чиқиб,  Сурхондарё вилояти ИИБнинг 16.01.2021 йилдаги вилоят ҳудудида   осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастурига биноан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.Хусусан, вилоят ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 март кунидаги 129-сонли  “Ўзбекистон Республикасида индентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори  талаблари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, республика ҳудудида доимий яшовчи ФБШ ва ХФларга белигиланган намунадаги ID-карта берилиши юзасидан ҳарў бир ҳудудда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.Айни пайтда янги карталар ўз эгаларига топширилмоқда. 23 февраль куни вилоят ИИБ МваФРБ маъмурий биносининг фуқароларни қабул қилиш залида Термиз шаҳрида жойлашган 12-сонли меҳрибонлик уйининг 16 ёшга тўлган 5 нафар тарбияланувчилари номига расмийлаштирилган ID-карталар тантанали равишда топширилди. Уларни расмийлаштириш жараёнлари давом этмоқда.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech