15 Март 2023 йил 359

Ички туризмни ривожлантириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда   

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрель кунидаги               ПҚ-232-сонли Қарорига асосан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида таълим муассасалари ўқувчи ёшларини Республикамиз ҳудудидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштириш ва саёҳат давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги барча Халқ таълими масъуллари ўртасида саёҳатга олиб чиқиш бўйича тайёрланган тарқатма буклетлар тарқатилиб, тарғибот-ташвиқот учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, учрашув давомида қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан тегишли маълумотлар бериб борилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech