20 Март 2020 йил 1054

Ички туризм хавфсизлиги таъминланишидан мамнун бўлишди

Мамлакатимизда кейинги йилларда юз бераётган мислсиз янгиланишлар жараёнида мамлакатимиз ўзининг бой тарихий обидалари, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, шифобахш сувлари-ю, сўлим гўшалари билан дунё аҳлини ўзига ром этиб, хорижлик сайёҳларга ўз бағрини очмоқда.

Юртимизда бундай улкан ўзгаришлар асносида жаҳоннинг турли ҳудудларидан келаётган меҳмонлар учун туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган вазифалари ижросини ўз вақтида ва юқори даражада таъминлаш орқали 2020 йилда юртимизга келадиган туристлар сони 7,5 миллионга, 2025 йилга бориб эса 12 миллионга етказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 август кунидаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 669-сонли Қарори талабларига асосан Термиз шаҳрида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 56 нафар ўқитувчи ва ўқувчиларини Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилганлиги муносабати билан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси билан шартнома тузилиб, саёҳат давомида жамоат тартиби, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланди.

Саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг маданий мерос объектлари билан танишиб, мамлакатимиз тарихий обидаларини зиёрат қилган ўқитувчи ва ўқувчилар ходимларнинг хизматидан мамнун эканликларини билдиришди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech