16 Март 2021 йил 965

Ички ишларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5590-сон Фармони ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги "Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4891-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 19 февраль кундаги «Ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркибни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси тизимидаги тиббий муассасалари бириктирилган таркибга кўрсатилаётган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида ўтказилаётган профилактик тиббий кўрик самарадорлигини ошириш, касалликларни яширин даврларида эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий тиббий муассасаларини малакали мутахассислари иштирокида вилоят ички ишлар идоралари шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларини 2021 йилнинг 15-17 март кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ Марказий госпитали ва ИИВ Марказий Поликлиникасининг малакали мутахассислари травматолог-ортопед, уролог, хирург, терапевт, пульмонолог, фтизиатр, кардиолог, эндокринолог, УТТ ва рентгенолог шифокорлари томонидан тиббий текширув ўтказилиб, беморларда аниқланган касаллиги бўйича даволаниш тавсиялари берилди.
Шунингдек, малакали мутахассислар томонидан оғир беморлар, хизмат вақтида тан жароҳати олиб ва соғлиги туфайли ногиронлик олган ходимлар ва пенсионерларнинг яшаш манзилига бориб ҳолидан хабар олиниб, керакли тавсиялар берилди ҳамда дори дармонлар билан таъминланди.
Тадбир давомида вазирлик Тиббиёт бошқармаси масъул ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерлари билан давра суҳбати ташкил этилиб, тизимдаги тиббиёт хизматни ташкил этиш масалаларида уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларга ички ишлар органларида тиббий-санитария ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech