Ички ишлар ходимлари навбатдаги унвонни олиш учун ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат берилади
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 5076-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 03 июнь кунидаги “Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш туғрисида” чиқарилган фармойишида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш кўрсатилган бўлиб, жорий йилнинг 14 июнь кунидан 24 июнь кунига қадар хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий, яъни ИИВ Малака ошириш институтининг масофавий таълим платформасида навбатдаги капитан унвонларини олдиган ходимлар билан ўқув йиғинларини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 14 июнь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходими капитан У.Нормаматов ҳамда ИИВ Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари майор Ф.Т.Кличевлар иштирокида масофавий, яъни “Offline” тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Жорий йилнинг 14 июнь кунидан 24 июнь кунига қадар ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун махсус малака ошириш курслари бўйича “Offline” тизимида ташкил этилган ўқув курсининг мақсади – ходимларнинг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўқув йиғини олди йўриқномада ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг ушбу мавзу бўйича умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари ҳамда ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати