15 Ноябр 2021 йил 451

Ички ишлар ходимлари ҳам лойиҳада фаоллик кўрсатишмоқда

Президентимиз томонидан эълон қилинган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида Жарқўрғон туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан туман Ички ишлар бўлими ер майдонига манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлса, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Алламуродов бошчилигида ўз хонадонларида ҳам манзарали ҳамда мевали дарахт ниҳолларини экиб "Долзарб 40 кунлик" дарахт экиш акциясида қатнашмоқдалар.
Жарқўрғон тумани бўйлаб "Яшил макон" лойиҳаси доирасида турли соҳа вакиллари ҳам иштирок этиб, ташкилот-у муассасалар, хонадон-у йўл ёқаларида турфа хил дарахт кўчатлари-ю буталарни қадаб, яшил макон яратишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. "Долзарб 40 кунлик" дарахт экиш акйияси туман бўйлаб давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech