30 Июн 2020 йил 612

Ички ишлар ходимидан муомала, интизом, билим ва касбга муҳаббат талаб этилади

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан хизмат интизомига риоя қилиш масаласига бағишланган галдаги учрашув 2020 йилнинг 25-26 июнь кунлари Сурхондарё вилоятининг Узун, Сариосиё, Денов ҳамда Олтинсой тумани ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари, оила аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда энг асосий масала ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар томонидан тамагирликка йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи А.С.Исмоилов, Ички ишлар органларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бунда ички ишлар соҳасини халқ манфаатларига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим ички ишлар органлари хизматига кириш олдидан қилган қасамёдига содиқ қолган ҳолда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиши зарурлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйиб келинаётган камчиликлар, хусусан хизмат интизомига риоя этмаслик, ўзига юклатилган вазифаларга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш, энг ачинарлиси, турли кўринишдаги тамагирлик, зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир этилаётганлиги қаттиқ танқид остига олиниб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари илмий ҳамда бадиий китоблар ўқиб ўзининг билим даражасини янада оширишлари таъкидланди.
Шунингдек, ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, туман ҳокимлари кўмагида уларнинг ижобий ечимини ечиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Учрашув давомида, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, ижобий натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ички бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Воҳада ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари ўртасида учрушувлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech