Ички ишлар вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Комиссияси ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Комиссия томонидан ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган “Ишчи гуруҳ”ларнинг фаолияти танқидий ўрганилмоқда.
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июль кунидаги 6257-сон Фармони ва 2021 йил 6 июлдаги 5177-сон ҳамда 2022 йил 12 январдаги 81-сон Қарорлари талабларининг ижроси;
ҳудудий ички ишлар органларида коррупцияни олдини олиш қаратилган ички ишлар вазирининг 2021 йилдаги 56-сон буйруғи ҳамда кўрсатмалари талабларининг ижроси;
ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурининг ижроси;
ички ишлар органлари ходимларига “Ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш борасида амалга оширилаётган амалий ишларнинг аҳволи.