29 Март 2023 йил 344

Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 28-феврал кунидаги тегишли фармойишига асосан Сурхондарё вилояти ИИО ходимлари билан ўқув машғулотлари ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори, Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 28-феврал кунидаги тегишли фармойиши талабларига асосан, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати ходимларига Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда уларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ошириш, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида, ўқув машғулотлари ташкил қилинди.

Ўқув йиғинида, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Тиббиёт бўлимининг малакали ходимлари иштирокида ўқув дарслари ўтказилди.

Ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданияти, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада оширишдир.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтида, жанговар ҳаракатларда, вазият кескин ўзгарган экстремал шароитларда ҳамда жанговар шайликнинг юқори даражаларида самарали ва ишончли ҳаракат қилиши, юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳарбий маҳорат, тезкор-тактик фикрлаш, шунингдек, юксак ахлоқий-руҳий ва жисмоний ҳолатини шакллантиришга йўналтирилган тайёргарлик машғулотлари ҳисобланади.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБда қонунчилик нормалари асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган, мураккаб ва фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ходимларни тайёрлаш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech