9 Апрел 2022 йил 499

Ички ишлар вазири ўринбосари “Термиз” Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони ҳарбий қисмига ташриф буюрди.

Жорий йилнниг 8-апрел куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Ю.Мирзарахимов “Термиз” Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони ҳарбий қисмига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, Вазир ўринбосари бутун шахсий таркиб билан суҳбат олиб борди. Суҳбат мобайнида 2022 йил “Ёш аскарлари”ни Ватанга қасамёд олдидан табриклаб ўтди ҳамда уларнинг келгусидаги машаққатли ва шу билан бирга шарафли хизматлари олдидан зафарлар тилади. “Аскарлари бақувват эл-қудратли бўлур, қудратли элнинг-аскарлари бақувват бўлур” деган шиорни ёдга солди.
Сўнгра, бутун шахсий таркибга бугунги кундаги вазиятлар ҳамда нохуш ва тахликали ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ҳарбий хизматчиларнинг вазифалари ҳақида гапириб, шахсий таркибнинг жанговар, жисмоний тайёргарлиги ва сиёсий билимларини ошириш, минтақамизда ва хорижий мамалакатлардаги (Россия ва Украина мисолида) бугунги сиёсий вазиятларнинг ўзгаришлари, шунингдек, ўлкамизда кечаётган тинчликни доимо ушлаб туришда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни ва роли ҳақида алоҳида такидлаб ўтди.
Шундан сўнг, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга ажратилган барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.
Жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитлари, аскарлар ошхонасидаги овқатланиш тартиби ва озиқ-овқатларнинг сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт пунктининг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланганлиги, ҳарбий техникаларнинг жанговар шайлиги, навбатчилик қисмининг ҳар қандай вазиятларга доимий тайёрлиги, жанговар ва маънавий-маърифий ўқув хоналарининг янги технологиялар билан таъминланганлиги, ўқув моддий базалари, спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлари, кутубхонани адабий ва бадиий адабиётлар билан бойитилганлигини кўздан кечириб, қисм қўмондонлигига қилиниши лозим бўлган қўшимчалар юзасидан керакли бўлган кўрсатмалар берилди.
Ташриф сўнгида, вазир ўринбосари барча ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизмат давомийлигида улкан зафарлар, шунингдек, ҳар бир ҳарбий аскар олдига қўйган мақсад йўлидан оғишмай хизмат қилишларини эслатиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech