8 Апрел 2022 йил 437

Ички ишлар вазири ўринбосари, чегара ҳудудлардаги аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди

Жорий йилнинг 8-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал майор Б.Ю.Мирзарахимов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подволковник И.Н.Турсунов, Термиз тумани ИИБ бошлиғи Ў.Ё.Мустафақуловлар Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал майор Мирзарахимов Баходир Юлдошевич маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида, “Гулбаҳор” маҳалла раиси, профликтика инспектори, маҳалла раиси ўринбосари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари билан учрашиб, уларнинг иш фаолиятини ўрганди ва тегишли таклифларини билдирди.
Ушбу маҳалла Афғонистон ва Тожикистон Республикалари билан чегарадош бўлганлиги учун чегара ҳудуднинг масофалари ҳамда чегара олди ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Шундан сўнг маҳалла раиси ва маҳалла фаолларига аҳолини томорқалардан унумли ва самарали фойдаланиши, томорқа хўжаликларида иссиқхоналарни кўпайтириш, чорвачилик ва тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўришни таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал майор Б.Ю.Мирзарахимов “Гулбаҳор” маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйига бориб, яшаш шароитини ўрганди ва профилактика инспекторининг оила аъзолари билан яқиндан суҳбатлашди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Сурхондарёга ташрифи давомида, воҳанинг энг олис ва чегара ҳудудлари ҳисобланган Сариосиё ҳамда Узун туманларида ҳам бўлиб, ички ишлар бўлими биноси ва Навбатчилик қисмлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу туманларда, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси давлат чегара постида бўлиб, у ердаги йўловчи ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Чунончи, Сариосиё тумани Ширин маҳалла профилактика инспектори катта лейтенант Ф.Йўлдошев ҳамда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Қудратовнинг яшаш хонадонларида бўлиб, ушбу хонадон эгалари билан давлатимиз раҳбари томонидан оила даромадини яхшилаш борасида яратилаётган кенг имкониятлар ҳусусида сўз юритиб, ўзининг таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
Узун туман Хатиб Қаҳрамон маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳарбий бўлинма ва у ердаги ҳарбий самалётларнинг имкониятлари билан танишди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Узун туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, профилактика катта инспекторлари билан қилинган суҳбат асносида ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти ва ИИВ тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида яратиб берилаётган шарт шароитлар, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт жиловлаш йўлида маҳалла раиси ҳамда жамоатчилик вакиллари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, ижобий ечимини ҳал қилиш чораларини кўриш борасида топшириқлар бериб ўтди.
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Сурхондарёдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech