29 Май 2021 йил 628

Ички ишлар вазири ўринбосари Узун ва Сариосиё аҳолиси билан учрашди

Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Шухратжон Собиров Узун туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида туманнинг “Янги рўзғор” маҳалласи Нурафшон кўчасида яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари ҳамда турмуш тарзини ўрганди. Учрашув давомида маҳаллада яшовчи нуронийлар ҳамда фуқаролар ҳозирги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдиришди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари Ўткир Рахимовнинг яшаш хонадонида бўлди ва хонадон ҳовлисидаги узум боғини кўздан кечирди.
Туманнинг “Ёшлик” маҳалласида аҳоли билан бўлган учрашувда ҳам одамларнинг муаммолари ўрганилди. Гулшан Розиқова 15 йилдан буён ушбу маҳаллада яшашлигини, аммо ҳозирги кунга қадар “Фуқаролиги бўлмаган шахс” сифатида яшаб келаётганлигини, фуқаролик олиш учун ҳужжат топшириб, жавоб ололмаётганини билдирди. Вазир ўринбосари томонидан ушбу муаммони ҳал этилиши юзасидан Узун тумани ИИБ бошлиғи подполковник М.Ишкараевга ушбу фуқаронинг ҳужжатлари ўрганилиб, қонуний асосда зудлик билан ижобий ҳал этиб берилиши бўйича топшириқ берилди.
Яна ичимлик суви учун қўшимча бункер ўрнатилиши, 1-,2- ҳамда 8-уйлар олдидаги бўш турган майдонга болалар учун ўйингоҳ барпо этилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Суҳбат жараёнида маҳалла аҳли “Ёшлик” маҳалласида хизмат олиб бораётган профилактика инспектори, катта лейтенант О.Шоимовнинг хизматидан рози эканликларини, туну кун олиб бораётган хизматидан миннатдор эканликларини билдиришди. Вазир ўринбосари генерал-майор Ш.Собиров томонидан профилатика инспектори, катта лейтенант О.Шоимовни рағбатлантириш бўйича топшириқ берилди.
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ш.Собиров Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси 1 ўринбосари полковник Ғ.Ёзиев билан бирга Сариосиё туманидаги Феруз ҳамда Гулобод маҳаллаларида ҳам бўлди ва у ердаги профилактика инспекторларининг иш фаолиятини ўрганилиб, хизмат уйларига ташриф буюрилди.
Шунингдек, 3-сектор фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Сектор штабида ишчи гуруҳ ҳамда фуқаролар қабули учун яратилган шароитлар ҳам назардан четда қолмади. Туман ИИБ бошлиғи У.Мустафоқулов 2020 йил ва 2021 йил 4 ойи давомида содир этилган ва олди олинган жиноятлар таҳлили бўйча батафсил маълумот берди.
Сўнгра, туман маданият уйида уюшмаган ёшлар ва туман аҳолиси билан сайёр қабул ташкил этилиб, аҳолининг 20 дан ортиқ мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг аксари ижобий ҳал қилиниш чоралари кўрилди.
Ташриф буюрувчиларнинг туман ёшлари билан учрашувида ўғил-қизлар Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органларига ишга кириш, муддатли ҳарбий хизматга кетиш, уй-жой ва ишга жойлашиш, киредит олиш ва тадбиркорлик қилиш масаласида мурожаат қилишди.
Учрашувга 55 нафар ички ишлар органлари профилактика ҳисобида турган ва 30 нафар уюшмаган ёшлар ҳам жалб қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech