Ички ишлар вазири ўринбосари бойсунликлар билан учрашди
Жорий йилнинг 29 май куни Бойсун туманидаги 1 сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ш.Собиров, Давлат Хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Ғ.Ёзиевлар ёшлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларида акс этган муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Тадбирда 50 нафардан зиёд ёшлар ва уюшмаган ёшлар ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот, корхона раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатилиши, чорва молларини боқиш учун яйлов ажратилиши, ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролик паспорти олиш, кадастр, ичимлик суви шунингдек, соғлигидан шикоят қилган фуқаролар даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан мурожаатлар эшитилиб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати