17 Июн 2022 йил 331

Ички ишлар органларининг ёш ходимлари ёшлар фестивалида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивал ва форумларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларини ёш ходимларини умуммиллий мақсад - “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш йўлида ягона куч сифатида бирлаштириш мақсадида, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилиши белгиланган “Ёшлар фестивалида” Сурхондарё вилояти ИИО ёш ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Фестивал шаҳримизнинг кўнгилочар Санъат саройи боғида ташкил этилиб, унга ташриф буюрган ёш ходимлар миллий қадрят ва урф одатларимизни акс эттирувчи байрамона безатилган саҳналарда бўлишиб, фестивал доирасида ташкил этилган концерт, турли саҳна кўринишларини томоша қилишди. Энг муҳими Ички ишлар органларининг ёшлари ушбу фестивалда жам бўлган воҳа ёшлари билан ҳамжиҳат эканликларини намойиш этишди. Мазкур фестивал доирасидаги тадбирлар 18 июнь куни ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech