3 Ноябр 2021 йил 562

"Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ўқув йиғинлари давом этмоқда"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профециональ кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 5076-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан 2021 йил 3 июн куни "Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида" чиқарилган фармойишида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 11 ноябрь кунига қадар хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий, яъни ИИВ Малака ошириш институтининг масофавий таълим платформасида навбатдаги капитан махсус унвонини оладиган жами 41 нафар ходимлар билан ўқув йиғинларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 ноябрь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи иштирокида масофавий, яъни “offline” тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув каръера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги капитан махсус унвони бериш учун махсус малака ошириш курслари бўйича “offline” тизимида ташкил этилган ўқув курсининг мақсади – ходимларнинг базавий ҳуқуқий ва касбий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўқув йиғини олди йўриқномада ўқув курсларига жалб қилинган жами 41 нафар тингловчиларга ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг ушбу мавзу бўйича умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари ҳамда ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech