12 Май 2023 йил 214

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги    ПҚ-5050-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси” ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил           11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон ва вилоят ИИБнинг 2023 йил               29 апрель кунидаги 39-сон фармойишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида 2021 йил апрель ойида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда Шоир ва журналистлар билан “Давра суҳбати”  ва “Шеърият кечаси” ташкил этилди.

Унда вилоят ИИБ Ёшлар етакчиси капитан Б.Қурбоналиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи таниқли шоир М.Олламуродов, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қ.Акрамов, вилоят Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари, Термиз шаҳар ИИБ, Сурхондарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда ИИВ ХАХТҚ “Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш қўшинлари” алоҳида батальони ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида 2021 йил апрель ойида куни имзоланган меморандум ижроси юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонилан ўтган 2 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқларга бағишланган томонларнинг марузалари тингланди.

Шундан сўнг давра суҳбатлари шеърият кечасига айланиб кетди тадбир меҳмонлари бўлган шоирлар томонидан ўқилган ватанпарварлик, ҳажвий йўналишдаги шеърлар тадбир иштирокчиларига кайфият бағишлади.

Шунингдек томонларнинг ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Бу каби тадбирлар “Маънавият ойлиги” доирасида туманлар миқёсида ҳам давом эттирилиши белгиланди

Text to speech