16 Май 2023 йил 185

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз”  шиори остида ўтказилаётган  "Маънавият ойлиги" доирасидаги турли тадбирлар Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

 Фахрийлар кенгаши, Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Унда туман ИИБ Фахрийлар кенгаши вакиллари ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, хизмат олиб бораётган ходимларга ўз бурчига садоқатли бўлишларини, бугунги замонавий имкониятлар, шароитлардан унумли фойдаланиб, жиноятчиликни камайишига ҳисса қўшишларини уқтирдилар.

Шундан сўнг бошқарма шахсий таркиби Термиз шаҳридаги адиб Собир Термизий номидаги кутубхонада бўлишиб, у ердаги китоблар билан танишишди. Кутубхонадаги мавжуд замонавий қулайликлардан фойдаланиш китобхонлар учун қулайлик яратаётганига гувоҳ бўлишди. Ходимлар ўзларига китоб танлашиб, бироз мутолаа билан ҳам банд бўлишди.

 “Маънавият ойлиги”ни юқори савияда ўтказишни ташкиллаштириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш жараёнида шахсий таркиб ўртасида “Китобхонлик  ҳафталиги”, “Театр ва кино ҳафталиги”, “Заковат”, “Кодекс билимдони”, “Уч авлод учрашув”, “ёзувчи-шоирлари билан биргаликда давра суҳбати”, “Спорт” ўйинлари, “Нуронийлар” ҳолидан ҳабар олиш, каби тадбирлар режалаштирилган.   

Хулоса ўрнида Ходимларни “Маънавият ойлиги” давомида билим савиясини ошириш, ватанга бўлган муҳаббатини уйғотиш, жисмонан соғлом муҳитни яратиш каби ҳолатларни кўпайтириш.

Text to speech