Ички ишлар органларида, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 10-00да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор А.И.Икрамов ҳузурида видеоселектор йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг ютуқлари ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий-анжуман ҳамда 2022 йилда соҳани жадал ривожлантиришга оид вазифалар ҳамкор ташкилот ва идора вакиллари билан ҳамкорликда белгилаб олинди. Йиғилиш давомида, жорий йилнинг 2 апрель санасидан 2 май санасига қадар Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида, “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ студиясидан иштирок этаётган Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, бошқарма соҳавий хизмат раҳбар ва ходимлари, ҳамкор ташкилот ва идора вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижаларига кўра эришилган ютуқлар, билан бир қаторда келгусидаги вазифалар белгиланди.
Видеоселектор йиғилиши якунида, Маънавий-маърифий ишлар борасида ички ишлар органлари билан яқиндан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган ташкилот ва идора вакилларига вилоят Ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати