Ички ишлар органлари ходимларининг ўқув-карьераси жараёнини ошириш ҳамда ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун масофавий “Online” тарзидаги ўқиш ўтказилмоқда.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 5076-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан 2021 йил 3 июнь куни “Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” чиқарилган фармойишида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш кўрсатилган бўлиб, жорий йилнинг 2 август кунидан 21 август кунига қадар ИИВ Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалларида уч хафталик махсус касбий тайёргарлик дастури асосида хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий “Online” тарзда ўқув йиғинларини ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 август куни навбатдаги “подполковник” махсус унвонини оладиган жами 9 нафар вилоят ички ишлар органлари ходимлари, ИИВ Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари майор Ф.Кличев ҳамда ҳудудий филиалларда ўқув йиғинига жалб қилинган ходимлар иштирокида ИИВ Малака ошириш интитути раҳбарияти томонидан масофавий, яъни “Online” тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Ўқув йиғини олди йўриқномасида ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимлари ишгтирокида синовлар қабул қилиниши ҳамда ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.
Вилоят ички ишлар органларининг жами 9 нафар навбатдаги “подполковник” махсус унвонини оладиган ходимларга узлуксиз ўқув-карьера тизимида ўқув жараёнлари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий, яъни “Online” тизимида дарс машғулотлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати