30 Июн 2020 йил 628

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди

2020 йилнинг 27 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 06 май кунидаги ВМ-375-сонли Қарори асосида, ҳаракатдаги ходимларнинг фарзандларига Давлат Олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзли тавсияномаларни тантанали топшириш мақсадида тадбир тадбир ташкил этилди.
Ўтказилган мазкур тадбирда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Шуҳрат Бўронов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2020 йил 30 апрель кунидаги тегишли буйруғи билан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг фарзандларига тавсияномалар топширилди.
Тадбир якунида, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Бўронов Давлатимиз раҳбари томонидан берилган бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишлари борасида ўз таклиф ва тавсияларини бериб, ўқувчи ёшларнинг келгусидаги ўқишларига омадлар тилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech