18 Апрел 2021 йил 643

Ички ишлар органлари ходимлари учун сайёр ўқув йиғини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг 2021 йил 12 февралдаги кенгайтирилган йиғилиши 8-сон баёни 45-банди ва Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 10 апрель кунидаги қўшма қарорига асосан, ички ишлар органлари тизимидаги профилактика инспекторларини хизматдан ажралмаган ҳолда “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида икки босқичда базавий касбий ва чуқурлаштирилган ўқув йиғинларини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17 апрель куни вилоятнинг Термиз шаҳрида ҳамда Қумқўрғон туманида ИИВ Академияси, ИИВ Малака ошириш институти, Миллий гвардия ҳарбий техника институти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор М.П.Бозоров, ИИВ Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари майор Ф.Т.Қличев ҳамда вилоят ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари иштирокида сайёр ўқув йиғини олди учрашув ўтказилди.
Учрашувда сўзга чиққан ИИВ Академияси катта ўқитувчиси подполковник З.Ш.Шоумаров ҳамда ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси подполковник Б.Б.Турғунбаевлар ўқув йиғинида Давлатимиз Раҳбари томонидан 2021 йил 12 февралда Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда бугунги кунда соҳа ходимлари олдига қўйилаётган асосий талабларни атрофлича тушунтиришди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор М.П.Бозоров сайёр ўқув йиғини тингловчиларига аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган самарали ишларни амалга ошириш ҳар бир профилактика инспекторининг асосий вазифаси эканлигига тўхталиб, ўқув йиғинига жалб қилинган ходимлар томонидан тасдиқланган мавзуларни тўлиқ ўзлаштиришлари, ўқув-хизмат интизомига қатъий амал қилишлари ҳамда базавий касбий ва чуқурлаштирилган ўқув йиғинлари сўнгида якуний имтиҳонларни юқори кўрсаткичлар билан топшириш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech