10 Август 2021 йил 351

Ички ишлар органлари ходимлари санъатдаги маҳоратларини намоён этишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси, Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июль кунидаги Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Санъатда ҳаваскор истеъдодлар” Республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги ҳамда бошқарма бошлиғининг 2021 йил 7 августдаги Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Санъатда ҳаваскор истеъдодлар” республика кўрик танловининг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш тўғрисида фармойишларининг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар орасидан миллий қўшиқчиликдаги мақом, бахшичилик ва эстрада йўналишларидаги санъатсевар ҳаваскор истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш ва муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилаётган кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик танлов санъатнинг бахшичилик, замонавий эстрада, мусиқий чолғу йўналишида миллий мусиқа чолғу асбоблари, классик мусиқа чолғу асбоблари ҳамда замонавий мусиқа чолғу асбоблари йўналишларда ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг маҳорат ва санъатларини намоён этган ҳолда тадбир иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлишди.
Мусиқа ва санъатга бағишланган кўрик танлов қизғин бахсларга бой тарзда ўтди.
Танловда иштирокчиларни Ўзбекистон Халқ бахшиси С.Шайдилов, “Дўстлик” ордени соҳиби Б.Жумаев ҳамда Ёшлар фестивалининг бахшичилик йўналиши ғолиби Ш.Эгамбердиевлар баҳолаб боришди.
Танлов якунларига кўра “бахшичилик” йўналишида майор Ж.Ходжақулов, “классик мусиқа чолғу асбоблари” йўналишида катта лейтенант П.Абдуназаров, “миллий мусиқа чолғу асбоблари” йўналишида катта лейтенант Э.Зоиров, “замонавий мусиқа чолғу асбоблари” йўналишида сафдор Ф.Пардаев ҳамда “замонавий эстрада” йўналишида катта лейтенант Б.Қубоналиевлар мазкур йўналишларда фахрли 1-ўринни қўлга киритиб танловнинг Республика босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.
Ғолиблар бошқарма бошлиғининг 1-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech