30 Июл 2021 йил 553

Ички ишлар органлари ходимлари саломатлигини таъминлаш учун тиббиёт бўлимида тезкорлик амалиёти йўлга қўйилган

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июль кунидаги “Ички ишлар органларида коронавирусга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини ташкиллаштириш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.Фармойишга асосан вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимига қабулга келаётган ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари Тиббиёт бўлимига кириб келишларида уларнинг тана ҳароратлари ўлчаниб, ташкил этилган фильтрда мутахассис шифокор томонидан кўррикдан ўтиб, лозим бўлганда фильтр хонани ўзида ходимлардан COVID-19 га ПЗР тести олинмоқда.Тиббиёт бўлими поликлиникасида Ички ишлар органлари ходимларига хизмат кўрсатишда тезкорликни таъминлаш ҳамда уй шароитида даволанаётган беморларга тиббий маслаҳатлар берилишини йўлга қўйиш мақсадида  куну-тун узлуксиз фаолият олиб бориш учун “Call centre” ташкил этилиб, “Call centre” 2 та телефон алоқаси ўрнатилган бўлиб телефон рақамлари  вилоят  ИИБ  соҳавий-хизматлари, мустақил   бўлимлари,   шаҳар  ва туман  ИИБлари, Термиз шаҳар ва Денов   туман  ИИО  ва  ФМБлари, ТХТБ, 9-сон ТҲ, 41-ЖИЭМК ва 7257-Ҳарбий қисм навбатчилик қисмларига етказилган бўлиб, “Call centre”га тор мутахассис шифокорлар ва умумий амалиёт шифокорлардан ишчи гуруҳлар тузилиб навбатчилик ташкил этилган.Навбатчиликда турган ҳар бир тиббиёт ходимларига касалликнинг олдини олиш профилактикаси, даволаниш бўйича стандартларга мос равишда дори-дармон масалалари бўйича тўлиқ маълумот беришлиги тўғрисида йўриқнома берилган.         “Call centre”да ички ишлар идоралари ходимлари томонидан телефон орқали қилинган мурожаатлар бўйича алоҳида журнал ташкил этилиб, ҳар бир қилинган мурожаатлар журналга расмийлаштирилиб борилади.        Коронавирус билан касалланган ички ишлар органлари ходимларини уй шароитларда тиббий хизматни ташкил этиш бўйича Бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиникасида  4 та мобил гуруҳлари тузилиб, ҳар бир мобил гуруҳларига умумий амалиёт шифокорларидан иборат бўлган бригадалар бириктирилиб, беморлар аҳволидан хабар олиниб махсус дори-воситалари етказилиши ташкиллаштирилган, зарур ҳолларда беморларни махсус шифохоналарга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.         Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари Тиббиёт бўлими поликлиникасида санитария қоидаларига мос келадиган хоналарда амалга оширилиши йўлга қўйилган. Ковид жамланмаси бўйича дорилар мурожаат қилганларга буюрилиб 7 хил дори дармонлардан ташкил топган 50 та ковид жамланмаси заҳира сифатида ташкил этилди. Бундан ташқари вирусга қарши дори воситалар ва витаминлар заҳираси мавжуд.   
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech