Ички ишлар органлари ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаоллик кўрсатишмоқда
Бугун 21 август эрта тонгидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг барча шахсий таркиби ҳам Ҳукуматимизнинг тегишли фармойиши талаблари асосида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги доирасида умумхалқ хайрия ҳашарида фаоллик кўрсатишмоқда.
Бунда кўча ва хиёбонлар, маъмурий бинолар аторофларига сув сепилиб, супирилмоқда, ёввойи ўт-ўлан ва чиқиндилардан тозаланиб, манзарали дарахтларга шакл берилиб, уларнинг таглари юмшатилиб, оҳак эритмаси ёрдамида оқлаш ишлари амалга оширилаяпди.
Умумхалқ хайрия ҳашари вилоятнинг барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилиши давом этиб унда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўз фаолликларини кўрсатишаяпди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати