11 Октябр 2022 йил 479

Ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё Академик лицейида фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022 йил 28 сентябрдаги “Ички ишлар органлирида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Ички ишлар органлари Фахрийлари ҳамда ўқувчилар ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган фахрий устоз, истеъфодаги полковник Сатторов Абдуғофур Хамидович иштирок этиб, ўқувчи ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаси давомида кўрган кечирганлари ҳақида сўзлаб, ҳар бир ўқувчи ёшлар ўз устида мунтазам ишлаши зарурлиги, хорижий тилларни мукаммал тарзда ўрганишлари таълим муассасасида ўрнатилган ички тартиб қоидаларга сўзсиз амал қилишлари шартлигини таъкидлаб, бугунги кунда ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, энг устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилган Ички ишлар органалари фахрийлари ва Академик лицейи фаол ўқувчи ёшлар, истеъфодаги полковник Абдуғофур Сатторов қаламига мансуб китоблар, Ички ишлар вазирлиги фахрийси кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech