6 Июл 2021 йил
541
Ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва касбий маҳоратини ошириш йўлида...
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов раҳбарлигида, Термиз шаҳар ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, Термиз, Сариосиё ва Узун тумани ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан жанговар, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги, хизмат вақтида шубҳали нарса-буюм аниқланганида бирламчи ҳаракатланиш жараёнлари, портловчи моддаларнинг турлари бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб, шахсий таркибнинг касбий маҳоратлари янада оширилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси шахсий таркибини жанговар шайлигини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати