3 Июн 2023 йил 174

Ички ишлар органлари ходимларининг психологик портретлари яратилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech