10 Октябр 2022 йил 500

Ички ишлар органлари ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, Маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022 йил 28 сентябрьдаги “Ички ишлар органлирида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги 223-сон фармойиши ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари Фахрийлари ҳамда тизимда хизмат қилиб келаётган ходимлар иштирокида Маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган фахрий устоз, истеъфодаги полковник Сатторов Абдуғофур Хамидович, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевичлар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига юқоридаги фармойишнинг мазмун моҳиятини тушунтириб ўтиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчликни сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини, шу билан бир қаторда бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимларини Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хизмат интизоми  ва қонунчиликка риоя этиш, салбий холатларга йўл қўймаслик ҳамда садоқат билан хизмат қилиш кераклиги, уларни эзгулик сари бошлаш борасида ҳам мақсадли тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, ўзларининг керакли тавсиялари ва топшириқларини бериб ўтди.

Шундан сўнг тизимда бир неча йиллар самарали хизмат қилган ИИО фахрийлари ва ёш ходимлар истеъфодаги полковник А.Сатторов қаламига мансуб китоблар, Ички ишлар вазирлиги фахрийси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech