Ички ишлар органлари ходимлари тарихий музей экспонатлари билан яқиндан танишишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2023-йил 11-апрель кунидаги “Ички ишлар органларида ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, 9-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркибининг маънавий-маърифий салоҳияти, умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлаш ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини қарор топтириш ҳамда “Театр кино ва музейлар ҳафталиги” доирасида Термиз шаҳрида жойлашган “Термиз Археология музейи”га саёҳати ташкил қилинди.
Ходимларга музейдаги тарихий экспонатлар қадимий ёдгорликлар ва бошқа қадимий қўлёзма асарлар ҳақида маълумотлар берилди.