27 Май 2022 йил 430

Ички ишлар органлари ходимлари билан психологик суҳбат ўтказилиши орқали оилада аниқланган муаммоларга ечим бўлмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан ҳамкорликда “ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг иш жараёнларини ҳамда уларнинг турмуш шароитларини ўрганишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Ўтказилаётган психологик суҳбат жараёнидан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг оиласидаги муаммоларини ўрганиш орқали аниқланган муаммоларга ижобий ечим топиш ҳамда психологик маслаҳатлар бериш кўзда тутилган.

Text to speech