8 Август 2022 йил 307

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагидаги номзодлар билан психологик тренинг машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар билан психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Тренинг машғулоти жараёнида номзодлар ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган тақдирда хизмат фаолиятидан келиб чиқиб, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришишларини инобатга олган ҳолда номзодларнинг мулоқот маданияти, интелектуаль ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлиги, ақл-заковати ҳамда умумий интелектуаль салоҳиятлари, психологик турғунлик шунингдек, зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларига чидамлилик даражаси, фавқулотда ҳамда экстремал вазиятларда ўзини тутишлари, тўғри қарор қабул қилиш қобилятларига қаратилди. Бундан кўзланган мақсад “ички ишлар органи ходими”- деган, шарафли номга уларни психологик ҳамда руҳий жиҳатдан тайёрлаш.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech