Ички ишлар ходимлари билан сув спорти машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябр кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 14 март кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 25 июндаги ИИВ тизимида «Интизом ойлиги»ни ўзтказиш тўғрисидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тўртинчи минтақавий ҳудуд 9-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби орасидан “Семизлик даража”си бўйича ҳисобда турувчи ходимлар билан Сурхондарё вилояти “Алпомиш” спорт мажмуасига қарашли “Делфин” сузиш ҳавзасида сув спорти бўйича қўшимча спорт машғулотлари ўтказилди.