17 Август 2022 йил 387

Ички ишлар бўлимида ҳисобда турувчи шахсларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг режа жадвалига асосан Термиз тумани ҳокимлиги биносида сектор раҳбарлари, мутассади ташкилотлар ҳамда маҳаллада ташкил этилган бешликдан иборат ишчи гуруҳлари иштирокида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи шахсларнинг хонадонига бориб ўрганилиб, ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Туман ҳудудида 2022 йилнинг 7 ойи давомида профилактик ҳисобга олинган, муқаддам судланган ҳамда Пробация ҳисобида турган шахсларнинг муаммолари манзилли ўрганилганда 33 нафарида муаммолар борлиги аниқланди. Жумладан; ҳисобда турган шахсларнинг14 нафарида ишсизлик, 6 нафари даволанишга, 4 нафари моддий ёрдамга муҳтожлиги, шунингдек, 9 нафарининг бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолари борлиги ойдинлашди.

33 нафар аниқланган муаммолари бор шахсларнинг 15 нафари жойида бартараф этилди, 10 нафари муддат талаб қилганлиги сабабли мутассади ташкилотларга йўналтирилди.

Мисол учун, Термиз тумани “Термиз” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Х туман ИИБда маъмурий назоратда туради. У фуқаролик паспортини расмийлаштиришда кўмак сўраб мурожаат қилганди, шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Пробация ҳисобида турувчи туманнинг “Мустақилллик” маҳалласида яшовчи Б.С., “Учқизил” маҳаласида яшовчи Х.М. (исмли аёл), “Сабзипоя” маҳалласида яшовчи Ш.М., “Орол” маҳалласида яшовчи М.Л.лар туман ИИБ бошлиғи номига муддатидан олдин жазодан озод этиш тўрисидаги мурожжати ўрганилиб, туман судига тақдимнома тайёрланиб, мурожжатлари ижобий ҳал қилинишига эришилди.

Қолаверса, ўрганиш жараёнида маҳалла кесимида спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларнинг сони таҳлил қилинганда “Учқизил” ҳамда “Орол” маҳалласида кўплиги аниқланди. Хусусан, Б.Ж. ҳамда Х.Длар туман бош имом хатибига бириктирилиб, улар соғлом ижтимоий ҳаётга қайтишлари учун йўналтирилди. Айни пайтда Термиз тумани ИИБ томонидан ҳисобда турувчи шахслар билан мунтазам профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech