21 Июн 2021 йил 708

Ички ишлар бошқармаси “Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог” лавозимларига танлов эълон қилади

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог” лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиз бешдан катта бўлмаган, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини “Психология” ҳамда “педагогика ва психология” йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерви ёки олий таълим муассасаларини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномаларининг асли билан келишлари сўралади.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласи, “Баркамол авлод” кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биноси.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ МАЪНАВИЙ–МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ

Text to speech