6 Апрел 2025 йил 394

Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 7-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида ИИВ ишчи гуруҳи ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейи томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Юртимизда ёшларнинг келажак тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг биргина мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигини кўришимиз мумкин.

Мазкур қарор ижроси доирасида Республика умумий ўрта талим муассасаларида ўқувчилар билан ишлаш бўйича ягона узвий хамкорлик тизими асосида манзилли тасирчан механизм  йўлга қўйилди. Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосарининг жорий йил 31 март кунидаги фармойиши билан мактабларга ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъуллари, вазирлик Академик лицейи жамоаси ҳамда ўқувчилари Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Термиз шаҳридаги  7- сонли  умумтаълим мактабида тарғибот тадбирларини олиб боришиб, ўқувчи ёшларга ватанпарварлик ҳисси билан яшашга ундовчи мотивациялар берилди.

Ушбу ташкил этилган тарғибот тадбирида, мактабнинг 9 синф ўқувчилари орасида Олий таълим муассасаларида ўқиш истагини янада ошириш ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, таълим ва спорт соҳаларида эришилган ютуқлари ва бошқа бир қатор имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Text to speech