Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейига кириш истагини билдирган номзодларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 11 июн куни Термиз шаҳридаги “Муҳташам Санъат саройи”да Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида махсус профессионал танловлар бошланганлиги муносабати билан ИИВ Академияси Магистратура бошқарув фанлари кафедраси кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Шухрат Журақулов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейи масъул ходимлари иштирокида, лицейга кириш истагини билдирган номзодлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашувда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябр кунидаги
"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 767-сонли қарори
ҳамда ИИВнинг махсус профессинал танловни ўтказишга оид буйруқ талаблари
тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, жараён давомида,
номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги белгиланган
қоидалар батафсил тушунтирилиб, танлов жараёни бўйича номзодлар ҳамда уларнинг
ота-оналарига зарур маълумотлар берилди. Ота-оналар ўзларини қизиқтирган
саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Шу билан бирга масъуллар томонидан ота-оналар қабул жараёнларига ноқонуний аралашмаслик, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида қатъий огоҳлантирилди.