23 Феврал 2024 йил 433

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Вазир ўринбосари криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишнинг аҳволи, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманига ташриф буюрди.

Дастлаб, Сариосиё тумани ички ишлар бўлимига бориб, ходимларнинг хизмат фаолияти, навбатчилик қисмида криминоген вазият бўйича амалга оширилаётган ишлар, ходимларнинг хизмат давомида фойдаланадиган техник, махсус воситалар ва бошқа жиҳозларнинг аҳволи билан танишиб уларга керакли йўриқномаларни бериб ўтди.

Шунингдек, Сариосиё туманидаги “М.Улуғбек” маҳалласига бориб маҳалла еттилиги масъуллари билан учрашиб, олиб бораётган фаолиятлари ҳақида танишиб, тегишли таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Text to speech